Тошкент вилоятида босқинчи қўлга олинди

Тошкент вилоятида босқинчи қўлга олинди

13 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида номаълум шахс Маданият МФЙда яшовчи, уй бекаси, Н.Д.нинг уйига очиқ қолган эшик орқали кириб, уни бошига тош билан уриб жароҳат етказиб, “Самсунг” мобиль телефонини олиб воқеа жойидан яширинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Маданият МФЙда яшовчи Д.Ҳ. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!