Тошкент вилояти ҳокими телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 млн сўм топширди

Тошкент вилояти ҳокими телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 млн сўм топширди

Зоир Мирзаевнинг телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш ташаббуси Ангрен шаҳридаги 2 та мактабда амалга оширилган эди.

Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятда "Телефонсиз мактаб" ташаббусини илгари суриб, ўқитувчилари ва ўқувчилари телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 миллион сўм пул мукофоти беришини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Мактабларда телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш ташаббуси Ангрен шаҳридаги иккита – 13 ва 17-сонли умумтаълим мактабларида амалга оширилган.

Маълум қилинишича, дарс вақтида ўқувчиларнинг телефонлари сақланадиган шкафлари алифбо тартибида рақамланган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, Зойир Мирзаев "Телефонсиз мактаб" лойиҳасини фаол қўллаб-қувватлагани учун Ангрен шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби директори Зебо Маҳкамовага 300 млн сўм пул мукофотини топширди.

Таъкидланишича, ушбу мактаб 50 кундан буён янги лойиҳани фаол татбиқ қилиб келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!