Тошкент ва Сирдарёда коронавирус юқтирган беморлар вафот этди

Тошкент ва Сирдарёда коронавирус юқтирган беморлар вафот этди

Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 80 ёшли бемор О.А. (эркак) жорий йил 28 июль куни Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган. 

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган. 

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Сирдарё вилояти Сирдарё туманида яшаган 41 ёшли бемор Ф.Т. (эркак)да “COVID-19” инфекцияси тасдиқлангач, Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган. 

Унга ҳам “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка шиши, ўпка артерияси тромбоэмболияси каби асоратлар билан кечган.

Шунингдек, бемор қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўпка шишидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!