Тошкент туманида беш киши ис газидан заҳарланди

Тошкент туманида беш киши ис газидан заҳарланди

Тошкент туманининг “Ойдинҳаёт” маҳалласида яшовчи К.И. исмли аёлнинг уйи ертўласига ўрнатилган “Нефит” русумли иситиш печи мўрисидан 7 ноябрь куни сизиб чиққан ис газидан ўзи ва бирга яшовчи қизи, икки нафар набираси ва меҳмонда бўлган қариндоши заҳарланиб касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Тошкентнинг Чилонзор туманида бир кечада бир оиланинг тўрт фарзанди ис газидан ўткир заҳарланиб вафот этганди.

Воқеадан сўнг ҳукумат махсус комиссияси тузилди. Унинг олдига шахсий уйларда иситиш печлари ва иситиш тизимларини текшириш ва назорат қилиш вазифаси юклатилди.

Комиссияга Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбар қилиб тайинланганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!