Тошкент шаҳрида қанча машина стикерсиз ҳаракатлангани маълум бўлди

Тошкент шаҳрида қанча машина стикерсиз ҳаракатлангани маълум бўлди

Короновирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш, фуқароларимизни соғлиғи ва ҳаётини сақлаш мақсадида Ички ишлар органлари, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари
ва тиббиёт ходимлари томонидан кенг камровли ишлар амалга ошириб келмоқда.

Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида автотранспорт воситаларида ҳаракатланиши Республика Махсус комиссиясининг баённомасида белгиланган

Махсус рухсатномаларсиз автомашиналарда ҳаракатланиши фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида Ижтимоий тармоқлар, Оммавий ахборот воситалари ва давлат органларининг расмий сайтларида кенг тарғиб қилиб келинмоқда.

Шунга қарамасдан, махсус рухсатномаларсиз автомашиналарда ҳаракатланиш ҳолатлари сони ошиб кетаётганлигини кузатиш мумкин.

Жумладан, 1 апрель кунидан бошлаб ИИББ ЙҲХБ, Миллий гвардия ҳамда Давлат санитария эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан ҳамкорликда аниқланган ҳолатларни сони 349 тани, 2 апрель куни 325 тани, 3 апрель куни 479 тани ва 4 апрель куни 655 тани ташкил этган, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида. 

Шу муносабат билан, Республика Махсус комиссияси томонидан махсус рухсатномаларсиз ҳаракатланаётган автомашиналар ваколатли ходимлар томонидан баённома расмийлаштириб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Шунингдек, ушбу қарор билан карантин даврида белгиланган ҳудудларда мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш ҳам вақтинча чекланади. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!