Шартнома бекор қилинганини Онтарионинг Энергетика ва кончилик вазири Стивен Лечче маълум қилди. Лечче ҳукумат қишлоқ ҳудудларини интернет билан таъминлаш учун “муқобил ечим излаётганини” айтиб ўтди.
Бу шартнома қишлоқ ҳудудлардаги 15 000 та уй ва корхоналарни юқори тезликдаги интернет билан таъминлашга қаратилган эди. Провинция расмийлари шартномани бекор қилиш учун компенсация тўланганини тасдиқлади, бироқ унинг қийматини ошкор қилмади.
Шартнома қиймати 100 миллион долларни ташкил этган. ОАВ манбаларининг маълум қилишича, келишувни бекор қилиш учун тўланган товон суммаси шартнома қийматидан анча кам бўлган.
Starlink билан шартноманинг бекор қилиниши Онтарио провинсияси бош вазири Даг Форд томонидан Қўшма Штатларнинг Канада маҳсулотларига қўйган божларига жавоб чораси сифатида амалга оширилган.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) интизом қўмитаси Исроил футбол ассоциациясини (IFA) кўплаб қоидабузарликлар учун жаримага тортди, деб хабар бермоқда Lequipe ФИФА расмий сайтига таяниб.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.