Туркия Россия-Украина можаросини ҳал қилишга ҳар қандай ҳисса қўшишга тайёр.
Бу ҳақда Туркия Миллий хавфсизлик кенгашининг президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон раислигидаги йиғилиши якунлари бўйича баёнотида айтилади.
"Учрашув Туркия Россия Федерацияси ва Украина ўртасида доимий тинчлик ўрнатиш масъулиятини ўз зиммасига олишга ва бу жараёнга ҳар қандай ҳисса қўшишга тайёрлигини тасдиқлади”, — дейилади ҳужжатда.
Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни Истанбулда Украинани тартибга солиш бўйича тўғридан-тўғри Россия-Украина музокараларининг учинчи раунди бўлиб ўтди. Учрашувдан олдин тўлиқ таркибда делегациялар раҳбарлари Владимир Мединский ва Рустем Умеров яккама-якка суҳбат ўтказдилар. Тўлиқ таркибдаги музокаралар тахминан 40 дақиқа давом этди, унда томонлар меморандумлар лойиҳаларида белгиланган позицияларни муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида томонлар нафақат ҳарбийлар, балки тинч аҳоли вакилларини ҳам алмашишга келишиб олдилар. Россия Украинага сиёсий, ҳарбий ва гуманитар масалаларни ҳал қилиш учун учта онлайн ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди.
Музокараларнинг тўртинчи раунди бўйича қарор янги келишувлар амалга оширилгандан сўнг қабул қилинади, деб хабар берди Мединский.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.