Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Булоқбоши тумани Ширмонбулоқ қишлоғи ҳудудида Жанубий Фарғона канали сувида кўпиклар пайдо бўлгани юзасидан мурожаат тарқалди.
Мазкур мурожаат юзасидан тегишли тартибда Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида 26 июль куни соат 9:00 лар атрофида сув юзасида кўпиклар пайдо бўлгани аниқланган. Ҳолат юзасидан тезкорлик билан сувдан намуналар олиниб, таҳлилдан ўтказилди. Натижаларга кўра, Хўжабод тумани "Солпи" МФЙ ҳудудида жойлашган “Н. Г.” МЧЖ томонидан матоларга ранг бериш цехидан чиқаётган оқова сув, тозалаш иншооти тўлиқ ишламаганлиги сабабли, қисман тозаланмасдан Жанубий Фарғона каналига ташланаётгани аниқланди.
Табиатга етказилган зарарни аниқлаш учун сув намуналари таҳлил қилинди. Тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш ва тегишли чора кўриш учун суд органларига тақдим этилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.