Тожикистондаги ўзбеклар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон номзодини Нобель мукофотига илгари сурмоқчи

Тожикистондаги ўзбеклар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон номзодини Нобель мукофотига илгари сурмоқчи

Тожикистондаги ўзбеклар жамияти келаси йил Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номзодини тинчлик бўйича Нобель мукофотига илгари суриш учун имзо тўплаш кампаниясини бошлади.

Тожикистонлик ўзбеклар жамияти раиси Муҳаррама Мирзоалиеванинг сўзларига кўра, ташаббус гуруҳи Норвегия Нобель қўмитасига мурожаат қилган.

«Бизга номзодларни илгари суриш жараёни батафсил баён қилинди. Маълум бўлишича, Норвегия Нобель қўмитаси президентларни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзодликка олиш ҳақида ҳукумат тузилмаларининг аризаларини кўриб ҳам чиқмайди. Бироқ, агар давлат раҳбарини жамоат ташкилотлари илгари сурса, уларнинг мурожаатлари мажбурий тарзда кўриб чиқилади», - дейди Муҳаррама Мирзоалиева.

Икки йил муқаддам Тожикистоннинг таниқли сиёсат ва жамоат арбоби Ҳикматулло Насриддинов президент Имомали Раҳмон номзодини тинчлик бўйича Нобель мукофотига расман илгари суришни таклиф қилганди.

2010 йилги аҳолини рўйхатга олиш бўйича расмий маълумотларга кўра, Тожикистонда 926 минг ўзбек яшайди, бу мамлакат аҳолисининг 12,5 фоизини ташкил қилади.

Маълумот учун, 2018 йилда тинчлик бўйича Нобель мукофоти жарроҳ Дени Муквега ва ҳуқуқ ҳимоячиси Нада Муродга берилди.

 

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!