Тожикистонда муҳим ўзгариш: Эмомали Раҳмоннинг ўғли юқори лавозимга сайланди

Тожикистонда муҳим ўзгариш: Эмомали Раҳмоннинг ўғли юқори лавозимга сайланди

Душанбе мэри Рустам Эмомали жума куни мамлакат парламенти юқори палатаси раиси лавозимига сайланди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон

17 апрел, жума куни Тожикистонда парламентнинг юқори ва қуйи палаталари мажлислари бўлиб ўтди. Сўғд вилояти раҳбари Ражаббой Аҳмадзода ва ТБАВ раҳбари Ёдгор Файзов парламент раисининг ўринбосари лавозимларига сайланди.

Эмомали Раҳмон Тожикистон парламентини чақириқ йиғилишларини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Рустам Эмомали - Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг тўнғич ўғли. 1987 йилда туғилган, Тожикистон миллий университетини халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Аввал у Тожикистон божхона хизмати раиси, Коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси лавозимларида ишлади.

2017 йил 12 январда президент фармони билан Рустам Эмомали Душанбе мэри лавозимига тайинланди.

Шу йил 27 март куни Душанбе шаҳри раҳбари Рустам Эмомали Тожикистон парламентининг юқори палатасига депутат этиб сайланди. Унинг номзоди халқ депутатлари вилоят кенгашининг биринчи қўшма мажлисида бир овоздан қўллаб-қувватланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!