Тожикистонда аксилтеррор операцияси ўтказилмоқда

Тожикистонда аксилтеррор операцияси ўтказилмоқда

Уюшган жиноий гуруҳ Душанбе Хитой йўлини тўсиб қўйди, деб хабар берди Спутник Тожикистон. "Жиноятчиларнинг мақсади республикадаги ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқаришдир".

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, гуруҳ халқаро террорчилар кўмагида қурол-яроғ ва ўқ-дориларни мамлакатга олиб кирган. Жиноятчилар сафига хорижлик ёлланма аскарлар жалб қилинган.

Расмий маълумотларга кўра, махсус операция чоғида қурбон бўлганлар ҳақида маълумотлар ҳозирча келиб тушмаган. Бироқ ижтимоий тармоқларда ярадорлар ҳақидаги илк хабарлар пайдо бўлмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!