ТИВ Хитойда бўлиб турган ёки у ерга бормоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди

ТИВ Хитойда бўлиб турган ёки у ерга бормоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди

Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонаси ва Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, 25 январь, шанба куни коронавирус тарқалиши сабабли, Хитой ҳукумати мамлакатнинг 1,2 миллиард киши истиқомат қиладиган 25 та провинцияси, марказга бўйсунадиган шаҳарлари ва махсус маъмурий ҳудудларида соғлиқни сақлаш бўйича энг юқори даражадаги фавқулодда вазиятни жорий этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берган.

«Хубэй провинциясининг 15 дан ортиқ шаҳарларида махсус карантин чоралари жорий этилган: транспорт вақтинча тўхтатилган, вокзаллар ва аэропортлар ишламаяпти. Пекин шаҳрида 30 дан ортиқ киши ушбу касалликни юқтирган бўлиб, у ерда аксар диққатга сазовор жойлар, театрлар, музейлар, шу жумладан, тақиқланган шаҳар ёпилган», – дейилади хабарда.

Элчихона Хитойда бўлиб турган ёки мамлакатга туризм ва бошқа мақсадлар учун ташриф буюрмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига барча хавф-хатарларни инобатга олиш ва барча эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилади.

Элчихона январь ойида Ухандан Ватанга қайтиб келган ўзбекистонлик талабаларни зудлик билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан +998909882330 (директор ўринбосари Б.Қурбонов), +998972755074 (бош мутахассис Ф.Қурбонбеков) телефон рақамлари орқали боғланишни қатъий тавсия қилади.

25 январь, шанба куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов янги типдаги коронавирус тарқалаётган Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб турган 30 дан ортиқ ўзбекистонлик талаба Ватанга қайтарилишини маълум қилган. Ундан аввал Хитойда бўлиб турган ва у ерга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантирган, сўнгра ССВ чегарада санитар назорат кучайтирилганини билдирган,  ТИВ фуқароларни хавфли ўткир респиратор вирус юқтириш хавфидан яна огоҳлантирган,  Соғлиқни сақлаш вазирлиги 23 январь, пайшанба куни ўзбекистонликларнинг коронавирус бўйича эпидемик вазиятдан хавотирланишига асос йўқлигини хабар қилган. 24 январь, жума куни ТИВ коронавирус тарқалган Хитойнинг Ухань шаҳрида 30 нафар ўзбекистонлик борлиги ва уларнинг аксарияти талабалар экани ҳақида маълумот берган.

MAanba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!