Тест синовларининг ўнинчи куни: қаллобликлар давом этмоқда

Тест синовларининг ўнинчи куни: қаллобликлар давом этмоқда

Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг ўнинчи куни ҳам одатдагидек икки сменада ташкил этилди. Ҳар икки смена натижаларини Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилди.

Унда қайд этилишича, 10 август куни 25 та олий таълим муассасаларининг 121 та таълим йўналишида тест синовлари ўтказилган.

1-сменада 25 минг 990 нафар абитуриент иштирок этган бўлса, тест синовларининг иккинчи сменасида 22 минг 466 нафар абитуриент қатнашган.

Тезкор маълумотларга кўра, куннинг биринчи ярмида 760 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмаган, иккинчи ярмида эса бу рақам 542 нафарни ташкил этди.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 140 нафар абитуриент, шундан 66 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгалар ўрнига киришга уринганлиги учун, 74 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга, бошқа абитуриентга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

Тест натижалари Фелдьегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 2-cмена якунлангандан сўнг 18.30 дан қайтариш бошланди.

Азиз Абдуҳакимов маълумотига қараганда, тест синовлари белгиланган режа асосида ўтказилган ва бу жараёнда ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермаган.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!