Tesla расман МДҲ давлатлари бозорига кирмоқчи

Tesla расман МДҲ давлатлари бозорига кирмоқчи

Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск «Новое знание» Бутунроссия форумида тез орада Tesla компанияси МДҲ бозорларига кириши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Ведомости» нашри хабар берди.

«Менимча, биз тез орада Россияда бўламиз. Шунингдек, Қозоғистон ва бошқа МДҲ давлатларига кенгроқ эътибор қаратишимиз керак. Бу биз учун муҳим», деди Маск. Шунингдек, у Tesla ишлаб чиқариш географиясини кенгайтиришини айтди, шу жумладан Россияда Tesla заводини очишга рухсат берди.

Ҳозирда Tesla’нинг Америка Қўшма Штатларида заводлари бор. 2019 йилдан бери Шанхайдаги заводида электромобиллар тўлиқ ишлаб чиқарилади. Германиянинг Берлин шаҳри ҳудудида Tesla заводи қурилиши бошланган. Компания ишлаб чиқариш географияси кенгайишини AҚШдан товарларни ташиш харажатларини пасайтириш ва дунёдаги бошқа мамлакатлар харидорларига электромобилларни арзонроқ сотиш зарурати билан изоҳлайди.

Tesla’нинг AҚШ, Мексика, Европа иттифоқи мамлакатлари (Франция, Буюк Британия, Германия, Испания, Португалия), БAA, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Тайванда савдо офислари мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!