Тесла 3800дан ортиқ Cybertruck электромобилини қайтариб олади

Тесла 3800дан ортиқ Cybertruck электромобилини қайтариб олади

“Тесла” компанияси газ педалидаги носозлик туфайли 3,9 мингга яқин “Cybertruck” электр пикапларини қайтариб олади, дея хабар берди АҚШ Миллий автомобил йўллари хавфсизлиги бошқармаси .

Хабарга кўра, газ педали ёстиқчаси максимал ҳолатда қопламага ёпишиб қолиши ва электр транспорт воситасининг ҳайдовчи учун кутилмаганда тезлашишига олиб келиши мумкин. Компания газ педали тўпламини бепул алмаштириши ёки таъмирлашини айтди.

“Тесла” 2023 йил ноябридан бери сотилган барча “Cybertruck"ни чақириб олади.

Шунингдек, 2024-йил 17-апрелдан кейин ишлаб чиқарилган барча автомобиллардаги нуқсон тузатилади, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!