Термиздаги портлашда ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланди (видео)

Термиздаги портлашда ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланди (видео)

Сурхондарё вилояти ИИБ Термиз шаҳар ички ишлар бўлими кўп қаватли уй омборхонасидаги портлашда ҳалок бўлган икки эркакнинг шахсини аниқлади, деб ёзади Газета.uz .

Аввалроқ Дўстлик маҳалласидаги Алишер Навоий кўчасида жойлашган 10-уйнинг чап томонида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши натижасида портлаш содир бўлгани хабар берилган эди.

Ҳалок бўлганлар Термиз фуқароси Р.Абдураҳмонов (1958 йилда туғилган) ва Ангор тумани фуқароси Р.Имомалиев (1962 йилда туғилган). Портлаш кўп қаватли уйнинг ертўласида Орзу Омад хусусий корхонаси омборхонасининг ичкарисида юз берган, у ерда пенопласт буюмлар, ҳожатхона қоғози ва бошқа маҳсулотлар сақланган. Корхона Б.Имомалиевга тегишли.

Портлаш 8 апрель куни эрталаб 11:32 да қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!