Термиз шаҳрида фирибгарлик қилган шахслар жиноят устида қўлга олинди

Термиз шаҳрида фирибгарлик қилган шахслар жиноят устида қўлга олинди

Термиз шаҳрида 2022 йил 25 март куни, Термиз туманида яшовчи, Д.Латифнинг (исм-шарифлар ўзгартирилган) аризасига асосан, 23 март куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Термиз шаҳрида яшовчи, Термиз туман масъул идора вакили Ч.Чори Д.Латифнинг уй-жой ҳужжатларини Термиз туман масъул ташкилот ходими, Б.Баҳодир орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш учун 4.500.000 сўм талаб қилиб, ушбу пулни Термиз шаҳри ҳудудида олган вақтида ушланган.

Шу куни Б.Баҳодир Д.Латифни уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш учун Ч.Чоридан 4.500.000 сўм пулни олган вақтида ушланган.

25 март куни Б.Баҳодирга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди ва 211-моддаси 2-қисми «а» банди билан, Ч.Чорига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!