АҚШда истиқомат қилувчи аёл танасига 52 та технологик имплант ўрнатиб, рекордлар китобига кирди. У чиплар ёрдамида ҳеч қандай ҳаракатсиз компьютерни ишга тушириши, телефон қўнғироқларини амалга ошириши мумкин, деб хабар беради Кazinform.
АҚШда яшовчи 48 ёшли Анастасия Син танасига дунёнинг энг кўп технологик имплантлари ўрнатилган аёл сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилди. Унинг танасида 52 та имплант бор. Шунингдек, улар орасида инсон танасига ўрнатиш мумкин бўлган энг катта магнит ҳам мавжуд. Рекордчи аёл ўзини "киборг" деб ҳисоблайди. Киборг — тананинг маълум қисми электромеханикадан иборат деган маънони англатади.
Аёл танасига ўрнатилган чиплар ёрдамида компютерни ёқиши, унинг кодини очиши мумкин. Анастасиянинг бу ғояга қизиқиб қолишига қизи сабаб бўлган.
"Қизим мендан агар танасига микрочип имплант ўрнатса, худди ўйиндаги қизлар каби компьютернинг кодини оча олишини айтиб, рухсат сўради. Мен эса буни аввал ўзимда синаб кўриб хавфсизлигини аниқлашим кераклигини айтдим", – дейди у.
Аёлнинг айтишича, имплантлар унга олтинчи туйғуни берган.
"Мен ҳозир сизга микротўлқинли печингиз жуда кўп радиация чиқараётганини айтиб беришим мумкин. Бунда менинг қўлим вибрация бўлади (титрайди)", – дейди у. Шунингдек, Анастасия девор ортидаги электр симларни ҳам ҳис қила олади.
У имплантлари ёрдамида ҳатто телефон қўнғироқларини амалга ошириши мумкин.
"Чап билагимдаги қизимга, ўнг билагимдагиси эса турмуш ўртоғимга қўнғироқ қила олади", – дейди аёл.
Анастасиянинг айтишича, у танасига баъзи имплантларни ўз жойлаштирган, баъзилари учун тиббий ёрдам олган.
Лекин рекордчи аёл танага имплант ўрнатишнинг хавфлари борлиги ҳақида ҳам огоҳлантирди.
"Агар доимий назорат талаб қиладиган бирор касаллик менда борлигини сезсам, барча имплантларни танамдан олиб ташлаган бўлардим", – дейди у.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.