Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда юқори технологияларни рағбатлантириш дастури тақдимотида сўзга чиқиб, мавжуд халқаро тизимни ўзгартириш зарурлигини яна бир бор таъкидлади.
«Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонган давлатларнинг иқтисодий, сиёсий, ҳарбий ва дипломатик манфаатларини ҳимоя қилиш учун шаклланган глобал тизим эскира бошлади», — деди Туркия раҳбари Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг АҚШда қилган нутқини шарҳлар экан.
Туркия Президенти таъкидлашича, «инсониятга хизмат қилганларни олқишлаш керак. Вакиллар палатаси қарийб 40 минг болалар, аёллар ва қарияларни йўқ қилган одамни олқишлади».
Туркия раҳбарининг қайд этишича, “дунёга демократия ва инсон ҳуқуқлари ҳақида маърузалар ўқиётганлар замонамиз Гитлерини заррача уялмасдан улуғламоқда.
«7-октабрдан бери дунё болалар ва аёллар қандай ўлдирилаётганини худди кино кўраётгандек узоқдан кузатмоқда», — деди Эрдўған.
Туркия президенти Нетаняхунинг АҚШ Конгрессидаги нутқи пайтидаги қарсакларни танқид қилди: “Бу нима гап? Буни тушуниш мумкинми? Демократия қаерда? Эркинлик қаерда? Инсон ҳуқуқлари қаерда?".
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
АҚШ ҳарбийлари MQ-9 Reaper ва RQ-4 Global Hawk учун Hellfire ракетасининг "қайта ишланган нусхаси"дан фойдаланаётган янги КХДР учувчисиз аппаратини диққат билан кузатиб бормоқда.
Россия ҳукумати маҳаллий авиаташувчиларда самолётлар тақчиллиги хавфи туфайли Россия ичида йўловчи рейсларини ташкил этиш учун дўст мамлакатлардан ёрдам сўрамоқда.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон , Озарбайжон , Арманистон ва Грузияни ўз ичига олган Жанубий Кавказ учун «3+3» платформасида иштирок этиш учун Туркияга ташриф буюрди . Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
Москвада бир ҳафта давом этган «Нолегал-2024» операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, 2 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилади, деб ёзади «РИА Новости» Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб.
Президентликка номзод Доналд Трампга учинчи марта суиқасд қилишда айбланаётган 49 ёшли Вем Миллер Fox News Дигиталъга берган интервьюсида унга қарши айбловлар ёлғон эканини айтди.