Ижтимоий тармоқларда Кинг Лонг автобуснинг йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, хавфли ҳолатни келтириб чиқарганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб қўпол қоидабузарлик содир этган, шаҳар кўчаларида қарама-қарши ҳаракатланиб, хавфли манёврларни амалга оширган ҳамда авария ҳолатини келтириб чиқарган ҳайдовчи ишдан бўшатилди.
Хабарга кўра, қўпол қоидабузарлик содир этгани учун меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳайдовчиларнинг “қора рўйхат”и жорий этилган. Ушбу рўйхатдаги ҳайдовчилар автобус саройи филиалларига қайта ишга олинмайди.
Шу кунга қадар ушбу рўйхатга киритилган ҳайдовчилар сони 197 нафарни ташкил этмоқда. Юқоридаги қоидабузарлик сабабли ишдан бўшатилган 58-сонли автобус ҳайдовчиси Ф.С. ҳам ушбу қора рўйхатга киритилганлигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, қоидабузарлик чоғида нафақат ўзининг, балки бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳам ҳаётини хавф остига қўйганлиги сабабли ҳайдовчи Ф.С.ни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш юзасидан Жиноят ишлари судига махсус тақдимнома киритилди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
АҚШ ҳарбийлари MQ-9 Reaper ва RQ-4 Global Hawk учун Hellfire ракетасининг "қайта ишланган нусхаси"дан фойдаланаётган янги КХДР учувчисиз аппаратини диққат билан кузатиб бормоқда.
Россия ҳукумати маҳаллий авиаташувчиларда самолётлар тақчиллиги хавфи туфайли Россия ичида йўловчи рейсларини ташкил этиш учун дўст мамлакатлардан ёрдам сўрамоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон , Озарбайжон , Арманистон ва Грузияни ўз ичига олган Жанубий Кавказ учун «3+3» платформасида иштирок этиш учун Туркияга ташриф буюрди . Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
Москвада бир ҳафта давом этган «Нолегал-2024» операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, 2 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилади, деб ёзади «РИА Новости» Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб.
Президентликка номзод Доналд Трампга учинчи марта суиқасд қилишда айбланаётган 49 ёшли Вем Миллер Fox News Дигиталъга берган интервьюсида унга қарши айбловлар ёлғон эканини айтди.