Профилактика инспектори Зарафшон дарёсида оқиб кетаётган фуқарони қутқариб қолди

28 июнь куни соат тахминан 13:30 ларда Самарқанд шаҳар Ўзбектракт кўчаси ва Ойдин йўли кўчаси кеcишмаси яқинида Зарафшон дарёсида оқиб келаётган Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро профилактика катта инспектори катта лейтенант Бекназаров Зохид Шарипович томонидан қутқариб қолинди.