Профилактика инспектори Зарафшон дарёсида оқиб кетаётган фуқарони қутқариб қолди

Профилактика инспектори Зарафшон дарёсида оқиб кетаётган фуқарони қутқариб қолди

Фуқаро эҳтиётсизлиги оқибатида сувга тушиб кетиб, Зарафшон дарёсига оқиб кетган. Шу ҳудудда профилактик тадбирларни амалга ошираётган профилактика инспектори катта лейтенант Зохид Бекназаровнинг ҳолатга кўзи тушиб қолиб, зудлик билан воқеа жойига етиб келиб, оқар сувдан фуқарони чиқариб олиб, ҳаётини сақлаб қолган. 

Фуқарога тезкорлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. 

Воқеанинг тўлиқ тафсилотлари тез орада телевидение орқали намойиш этилади.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!