Қашқадарёда йигитлар қизларнинг суратини фотошоп қилиб, пул ишламоқчи бўлди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ва Муборак туманида яшовчи фуқаролар Олим ва Одил (барча исмлар ўзгартирилган) Telegram орқали танишиб қолган деҳқонободлик қизлар — Одина ва Заринанинг фотошоп қилинган суратини интернетда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, улардан пул талаб қилган.