Сўнгги йилларда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар анча камайгани, бироқ чақалоқлар ва болалар савдосининг улуши сурункали равишда ортиб бораётгани ачинарлидир, албатта.
Мазкур жиноятлар таҳлилидан айтиб ўтадиган бўлсак, расмий никоҳ орқали оила қурганлар эмас, кўпинча, никоҳсиз туғиб қўйган қизлар фарзандларини сотиши ҳолатлари учрамоқда. Аксарият ҳолларда хотин-қизлар ҳомиладор бўлиб қолганини ота-онасидан, маҳалла-кўйдан яширади. Бошқа вилоят ёки шаҳарга бориб болани туққач, туғдиришга ёрдам берган воситачилар орқали болани сотишга уринадилар.
Хусусан, Дилбар Назирова (исми-шарифи ўзгартирилган) 2022 йил февраль ойининг ўрталарида Гулҳаё Маҳмуджоновага молиявий аҳволи оғир эканлиги ва туғиладиган фарзандини боқа олмаслиги сабабли сотмоқчи эканини билдиради. Аслида эса жиноий даромад орттириш мақсадида фарзандини 20 миллион сўмга сотишга келишади.
Шундан сўнг Дилбар Назирова жорий йилнинг 10 март куни вилоят перенитал марказида қиз фарзандли бўлади, бу ҳақда Г. Маҳмуджоновага хабар беради. Дилбар Назирова икки кундан сўнг шомга яқин дунёга келтирган қиз фарзандини сотиш учун келишилган 20 миллион сўм пулларни Г. Маҳмуджоновадан вилоят перинитал марказида олган вақтида ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан ушланади.
Буни қарангки, Дилбар Назирова бирон бир ижтимоий меҳнат билан шуғулланмасдан, эндигина дунёга келтирган икки кунлик жигаргўшасини сотишни режалаштириб, мўмай даромад кўришни мақсад қилгани узоққа бормади.
Суд мажлисида Дилбар Назирова ўзига қўйилган айбига ҳақиқатан ҳам иқрор бўлди. Унинг бу жиноятни содир этганликдаги айби, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишдаги баённомалар, суд-кимёвий экспертиза хулосаси, сўзлашувлар стенограммаси ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган.
Суд ҳайъати, Дилбар Назированинг жиноий ҳаракатини Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган одам савдоси жиноятини содир этганликда айбли деб топиб, унинг айбига иқрорлиги ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, аёллиги, оилавий ҳамда моддий аҳволи, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади ва унга қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси аслича қолдирилди.
Мазкур жиноятни келиб чиқишидан асосий сабаб болаларнинг онаси ижтимоий ҳимояланмаганлиги, моддий кўмакка муҳтожлиги ёки турмуш қурмаган қизларнинг ҳомиладорлигини оиласидан яширишга уриниши сабаб бўлмоқда.
Бу каби жиноятни келиб чиқиш сабаблари ҳамда имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш мақсадида она ҳомиладор бўлган вақтдан бошлаб бола туғилгунга қадар вақт орасида чақалоқ савдосига йўл қўймаслик бўйича жойларда мутасадди ташкилотлар томонидан самарали ишлар олиб борилмаётганлиги ва бу борада қонунчилик нуқтаи назаридан тарғибот-ташвиқот ишларининг сустлиги ҳам ушбу муаммонинг илдиз отишига замин яратган.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.