Сурхондарёда аёллар ўртасидаги жанжал қон тўкилиши билан якунланди

Сурхондарёда аёллар ўртасидаги жанжал қон тўкилиши билан якунланди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида 2018 йил 26 октябрь куни Юрчи маҳалласида яшовчи Н.И. (исмли аёл) Бобур маҳалласида жойлашган савдо мажмуаси ошхонасида ўзаро жанжал сабаб таниши, Саноатчилик маҳалласида яшовчи С.И. (исмли аёл)га пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича С.И. касалхонага ётқизилган. Н.И. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!