Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари ҳам ишдан олинди

Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари ҳам ишдан олинди

Улуғбек Охунов ва вилоят прокурори Ўктам Саидовнинг лавозимидан озод этилишига бошқа ишга ўтказилиши сабаб қилиб кўрсатилган.

Аввалроқ, Сурхондарё вилоят прокурори Ўктам Саидов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнини Денов тумани ҳокими Улуғбек Бердиқобилович Қосимов эгаллаганди. 
Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Абдумуталович Охунов ҳам лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ўтган йиғилишда маълум қилинган.
Вилоят ҳокими ўринбосари Улуғбек Охунов ва вилоят прокурори Ўктам Саидовнинг лавозимидан озод этилишига бошқа ишга ўтказилиши сабаб қилиб кўрсатилган. 
Шу кунгача вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Раҳматулла Бобохонович Гаппаров Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!