Суд-тиббий экспертиза пунктлари ташкил этилади

Суд-тиббий экспертиза пунктлари ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.

Қарор билан Суд-тиббий экспертиза бош бюросини Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази этиб қайта ташкил этиш шунингдек, Марказнинг Тошкент шаҳар филиалини ташкил қилиш белгиланди.

Суд-тиббий экспертиза фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жадаллик билан жорий этиш суд-тиббий хизматини ислоҳ қилишнинг асосий йўналиши этиб белгиланди.

Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суд-тиббий экспертизалари Марказнинг ҳудудий филиаллари ҳисобланади ва ўз фаолиятида Марказга бўйсунади.

Қарор билан Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларига пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилади.

Пуллик хизматлардан тушган маблағларнинг 50 фоизигача бўлган қисми Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Марҳумлар жасадини ташиш Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг ҳудудий филиалларидан Марказ ва унинг ҳудудий филиалларига ўтказилади.

Тошкент шаҳрида Олмазор, Сергели, Юнусобод ва Яшнобод туманлараро суд-тиббий экспертиза пунктлари очиш чора-тадбирлари амалга оширилади.

Суд-тиббий хизмат фаолияти соҳасида электрон маълумотлар базасини яратилади.

Шунингдек, қарор билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий хизматининг моддий-техник базасини тубдан яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида танатология бўлимлари (морглар) ва лаборатория бўлинмаларида суд-тиббий ва криминалистик тадқиқотларни ISO 9001 ва 17025 халқаро мезонларига мувофиқ ўтказиш учун уларни совуткичли камералар, секцияли тўпламлар, замонавий жиҳозлар, ускуналар, бутловчи қисмлар ва реактив моддалар билан таъминлаш назарда тутилган.

Manba: darakchi.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!