ССВ: Эртадан 2024/2025 ўқув йили учун клиник ординатурага қабул имтиҳонлари бошланмоқда

ССВ: Эртадан 2024/2025 ўқув йили учун клиник ординатурага қабул имтиҳонлари бошланмоқда

Жорий йилнинг 24-26 август кунлари юртимиз ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари, олий тиббий таълим ўқув юртлари ва клиник ординаторларни ўқитиш ваколати берилган хусусий клиникалари учун клиник ординатурага қабул имтиҳонлари бўлиб ўтади.

Имтиҳонлар қуйидаги манзилларда ўтказилади:

Қорақалпоғистон Республикаси учун:
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими биноси.
Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Амир Темур кўчаси, 185-уй (олдинги М. Горький кўчаси).

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари учун:
Андижон давлат тиббиёт институтининг асосий биноси.
Андижон шаҳри, Ю.Отабеков кўчаси, 1-уй.

Бухоро ва Навоий вилоятлари учун:
Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги биноси.
Бухоро шаҳри, Ғиждувон кўчаси, 10-уй.

Хоразм вилояти учун:
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази Хоразм вилояти ҳудудий бўлими биноси.
Урганч шаҳри, Ҳамза кўчаси, 11-Б-уй.

Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари учун:
Самарқанд давлат тиббиёт университети, янги биноси маъруза заллари.
Самарқанд шаҳри, Амир Темур кўчаси, 18-уй.

Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари учун:
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази биноси:
Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Султонали Машҳадий кўчаси, 197-уй.


ДИҚҚАТ! Эслатма! Тест синовларига кириш 24-26 август кунлари соат 7:00да бошланиб, талабгорлардан tmbm.ssv.uz сайтидан юклаб олинган рухсатнома ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли билан имтиҳон манзилларига имтиҳон бошланишидан камида 1 соат олдин етиб келишлари сўралади.

Кириш имтиҳонларига ҳужжат топширмаган, имтиҳонга кечиккан ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча танлов ўтказишга йўл қўйилмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!