ССВ: Бир кеча-кундузда энг кўп чақалоқ Самарқанд ва Фарғона вилоятларида туғилди

ССВ: Бир кеча-кундузда энг кўп чақалоқ Самарқанд ва Фарғона вилоятларида туғилди

Жорий йил 22 январь эрталабки соат 08:00 дан 23 январь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.

“103” хизмати:

2 758 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
“Тез ёрдам”га 32 582 та чақириқ келиб тушди.

Энг кўп чақириқлар:

Фарғона вилояти — 3 928 та,
Тошкент шаҳри — 3 391 та,
Андижон вилояти — 3 240 та,
Тошкент вилояти — 3 203 та,
Сурхондарё вилояти — 3 131 та.

Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларига 3018 та мурожаат келиб тушди.

Беморлардан 622 нафари госпитализация қилинди.

Сутка давомида жами 1 954 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:

1 007 нафари — ўғил;
947 нафари — қиз.
Ушбу гўдаклардан 18 нафари — эгизак.

Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:

Самарқанд вилояти — 222 нафар,
Фарғона вилояти — 222 нафар,
Қашқадарё вилояти — 212 нафар,
Сурхондарё вилояти — 196 нафар,
Тошкент вилояти — 186 нафар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!