Спортчи хотин-қизлар тақдирланди

Спортчи хотин-қизлар тақдирланди
Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Қашқадарё вилояти кенгаши ташаббуси билан Чироқчи туманида Жисмоний ва руҳий баркамоллик сари! шиори остида соғломлаштириш акцияси ўтказилди.
Тадбир аёллар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва зарарли одатлардан асраш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини самарали ташкил этиш тизимини шакллантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Соғломлаштириш акцияси доирасида бепул тиббий кўрик ташкил қилинди. Иштирокчи хотин-қизлар 7 ёшдан 45 ёшгача ҳамда ундан юқори ёш тоифаларига бўлиниб, марафон югуриш, кураш, волейбол, стол тенниси, арқон тортиш каби мусобақаларда беллашди. Шунингдек шахмат-шашка ўйинлари ҳам ташкил қилинди.
Беллашувларда кураш бўйича фахрли 1-ўринга муносиб кўрилдим, деди М.Сайдуллаева. Энг асосийси, бугунги тадбирнинг жуда кўтаринки руҳда ўтганидир. Ишонаманки, бундай беллашувларни доимо ўтказиб бориш ҳар жиҳатдан аҳамиятли. Боиси аёлларни ҳам оммавий спорт турларига жалб этиш, соғлом авлоднинг шаклланишида муҳим омил бўлади.
Тадбир сўнгида соғломлаштириш акциясида юқори ўринни эгаллаган ва фаол иштирок этган барча хотин-қизларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.
Manba: uza. uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!