Сомонхонада юз берган ёнғин 7 ёшли қизалоқнинг ўлимига сабаб бўлди

Сомонхонада юз берган ёнғин 7 ёшли қизалоқнинг ўлимига сабаб бўлди

8 август куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида келиб чиққан ёнғин ҳалокат билан тугади. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, шу куни туманда яшовчи Э.Ҳ.нинг уйи ҳовлисида жойлашган сомонхонасида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 18.30да ўчирилган. Ёнғин оқибатида сомонхонанинг 24 кв. метр майдони ёниб зарар кўрган.

Ёнғин ўчириш вақтида Н.А.нинг бирга яшаган набирасининг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Manba: xs.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!