Соғлиқни сақлаш вазири ишдан кетди. Вирус юқтирганлар сони ошмоқда

Соғлиқни сақлаш вазири ишдан кетди. Вирус юқтирганлар сони ошмоқда

Маълум қилинишича, бугун мамлакатда яна 63 кишида вирус аниқланган.

Шунингдек, ўтган бир кун давомида яна икки киши коронавирусдан вафот этди ва жами ўлим ҳолатлари сони бештага етди.

4 май куни Тожикистонда биратўла 102 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилганди.

Тожикистон нашрларида коронавирус юқтирганлар сони 300 нафарга яқинлашиши фонида мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ишдан кетгани ёзилмоқда.

«Президент Имомали Раҳмон соғлиқни сақлаш вазири Насим Олимзодани ишдан бўшатди», деб ёзган Азия Плюс нашрининг телеграм канали.

Баъзи нашрларнинг ёзишча, Насим Олимзода бошқа ишга ўтказилгани сабаб соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан кетган. Унинг ўрнини «Истиқлол» клиникаси директори Жамолиддин Абдуллазода эгаллагани айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!