Соч бўёғи кўкрак саратони хавфини оширадими?

Соч бўёғи кўкрак саратони хавфини оширадими?

АҚШ Миллий саломатлик институти олимлари кимёвий соч бўёғининг таъсирини аниқлаш мақсадида 46709 аёлнинг маълумотларини таҳлил қилиб чиқишди.

Аниқланишича, перманент (косметика воситаси бўлиб, у татуировкага ўхшаш нақшларни яратиш учун ишлатилади) ва кимёвий соч бўёғидан доимий равишда тез-тез фойдаланиш аёлларда кўкрак саратони хавфини 9 фоизга оширар экан.

“Кўкрак саратонини келтириб чиқарувчи омиллар кўп, фақат соч бўёғи шу касалликка олиб келади, деб қараш ҳам тўғри эмас. Аниқ маслаҳатлар беришга ҳали эрта, аммо хавфдан ҳолироқ бўлиш учун кимёвий бўёқлардан сақланган маъқул, дейди тадқиқот муаллифларидан бири Дейл Сендлер.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!