Сиям эгизакларининг университетда ўқиш орзулари рўёбга чиқади

Сиям эгизакларининг университетда ўқиш орзулари рўёбга чиқади

Олий таълим муассасалари (YKS) имтиҳонида олган паст баллари туфайли имтиҳондан ўтолмаган сиям экизаклари Сема ва Айша Танрикулунинг унверситетда ўқиш орзулари рўёбга чиқадиган бўлди.

Жумҳурбоши Режеб Тоййиб Эрдоғаннинг рафиқаси Эмине Эрдоғаннинг ташаббуси билан сиям экизакларини Каҳраманмараш Сутчи Имом унверситетига (KSU) жойлаштириш учун олий таълим кенгашига мурожаат қилинди.

KSU ректори профессор доктор Ниязи Жан, олий таълим муассасалари имтиҳони охирида сиям экизаклари Сема ва Айшани 3 бора зиёрат қилгани хақида таъкидлаб, экизакларнинг унверситетда ўқиш истаклари уларни ҳам ҳаяжонлантирганини айтди.

Сиям экизакларининг KSUда 2 йиллик унверситетга жойлаштирилишларидан хабарлари борлигини айтган ректор профессор доктор Жан, «Бу фарзандларимизнинг чуқур ҳаяжонда эканликларини ва юксак руҳий етуклик ва ўзига ишончда эканликларини кўрдик.

Катта ҳаяжон билан унверситетда ўқишни исташлари бизни ҳам ҳаяжонга солди. Бу борада мазкур экизакларимизнинг бу ниятларини биз олий таълим кенгашига (YO’K) етказдик. Олий таълим кенгаши шу кунларда бир хулосага келади ва шундан сўнг вазият ойдинлашади», деди.

Олий таълим кенгаши ва O’SYMdдан аниқ бир маълумот келмаганига қарамай, баъзи босма нашрларида сиям экизакларининг 2 йиллик ўқишга жойлашганлиги борасидаги хабарлар берилганини айтган ректор Ниязи Жан, «Агар олий таълим кенгаши Каҳраманмараш Сутчи Имом унверситети илоҳиёт факультетига жойлаштирса ёки икки йилликка жойлаштириб илоҳиётдан дарс олишлари талаб қилинса, биз унверситет сифатида фарзандларимиз учун ҳар қандай ёрдамни беришга тайёрмиз», деб айтди.

Manba: tarjumon. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!