Сирдарёлик аёлдан салкам 50 млн сўм алимент пули ундирилди

Сирдарёлик аёлдан салкам 50 млн сўм алимент пули ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Боёвут туман бўлимига фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судидан онадан алимент пули ундириш ҳақида ижро варақаси келиб тушди. Бу ҳақда МИБ Сирдарё вилоят бошқармаси маълум қилди.

Ушбу ижро варақасига асосан Х.М. дан ундирувчи Р.О. фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 49.068.136 сўм алимент пули ундириб берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!