Сирдарёдаги мактаблар таълим ва тарбия кластерига айлантирилади

Сирдарёдаги мактаблар таълим ва тарбия кластерига айлантирилади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашуви давом этмоқда.
–Вилоятда таълим соҳаси салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар изчил давом эттирилади. Хусусан, келгуси беш йилда 31 та давлат ва давлат-хусусий шериклик, 209 та оилавий боғча ташкил этилади. Айниқса, мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган 8 та маҳаллада 60 та оилавий боғча очилади. Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба ва Ховос туманлари учун белгиланган ота-оналар тўлови миқдорини икки баробар пасайтириш бўйича берилган имтиёз 2025 йилгача узайтирилади.

Бу ишлар ҳисобига, мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан – 90 фоизга етказилади.Умуман, келгуси беш йилда ўрта мактабларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича янги дастур қабул қилинади.

Дастур доирасида, мактаб биноларини қуриш, жиҳозлаш ва санитар талаблар илғор хорижий тажрибалар асосида қайта кўриб чиқилади.

Шунингдек, ўқувчиларнинг кун давомида вақтини мазмунли ўтказишни назарда тутувчи алоҳида ўқув ва тўгараклар дастури ишлаб чиқилади.Бунда Сирдарё вилояти намуна бўлади.

Бунинг учун Сирдарёдаги мактабларни таълим ва тарбия кластерига айлантирамиз. Бу ерда ўқувчилар таълим олиш билан бирга, спорт билан шуғулланиши, Ай-Ти технологиялари ва замонавий касбларни, мусиқа ва санъатни ўрганиши учун барча шароитлар яратилади.

Ушбу янги тажрибани Гулистон ва Янгиер шаҳарлари, Боёвут, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Сирдарё ва Ховос туманларида янги қуриладиган 22 та мактабда бошлаймиз,– деди Шавкат Мирзиёев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!