Бундай натижаларни Киев халқаро социология институти томонидан ўтказилган сўровнома кўрсатди.
Сўровномада қатнашганларнинг 38 фоизи маълум даражадаги ҳудудий йўқотишларга тайёрлигини билдирган. Респондентларнинг 78 фоизи Украина назоратида бўлган ҳудудларни Россияга топширишга қарши чиқди. Бундай қарорни 15 фоиз иштирокчи қўллаб-қувватлаган.
Украинага тегишли ҳудудларни Россиянинг бир қисми сифатида расман тан олиш ғоясини 68 фоиз иштирокчи рад этган, 24 фоизи эса буни қабул қилишга тайёрлигини билдирган.
Россиянинг бу ҳудудларда фақатгина де-факто назоратини тан олиш вариантини сўровнома иштирокчиларининг 43 фоизи қўллаб-қувватлаган, 48 фоизи эса бунга қарши чиққан.
Шу билан бирга, муаллифларнинг таъкидлашича, Киев ҳалқаро социология институтининг бошқа сўровлари шуни кўрсатадики, агар "тинчлик режаси" хавфсизлик кафолатлари ва Украинанинг келажаги учун муҳим бўлган бошқа таркибий қисмларни ўз ичига олса, респондентларнинг ярмидан кўпи уруш тугашининг бундай сценарийсини қабул қилиши мумкин, аммо бунга иштиёқ етарли эмас.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Украина Қуролли Кучлари 3-штурм бригадаси қўмондон ўринбосари Андрей Жорин фронтдаги вазиятни «жуда оғир» деб баҳолади ва ёз ҳамда куз ойларини мураккаб давр сифатида тасвирлади.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.