19–21 июнь кунлари Тошкентдаги "Central Asian Expo" (CAEx) кўргазмалар мажмуасида илк бор "Eco Expo Central Asia 2025" экологик технологиялар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмада Туркия, Хитой, БАА, Япония, Корея Республикаси, Саудия Арабистони, Германия ва бошқа 25 дан ортиқ давлатдан экспонентлар иштирок этади.
Хусусан, дор йўллари қуриш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири — Швейцариянинг "Bartholet Maschinenbau AG" компанияси ҳам қатнашади.
Компания бош директори Маркус Менци маҳаллий ва халқаро компанияларни кўргазмада иштирок этиб, ҳамкорлик ўрнатишга чорлади:
"Eco-Expo Central Asia 2025" кўргазмасида иштирок этиш биз учун катта шараф. Бу — бизнес, ҳукумат ва халқаро ҳамкорлар саъй-ҳаракатларини экологик барқарор ечимларни илгари суриш йўлида бирлаштирувчи муҳим минтақавий платформа ҳисобланади.
Биз атмосферага чиқариладиган зарарли газларни камайтирадиган, ландшафтни асрайдиган ва табиатга зарар етказмаган ҳолда инфратузилма барпо этадиган транспорт тизимларини ишлаб чиқяпмиз. Лойиҳаларимиздан бири аллақачон Ўзбекистонда, Зомин туманида амалга оширилди. Йўл қурилиши табиий хусусиятлар ва экологик талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилди.
"Bartholet" стендида жамоамиз билан барқарор транспорт инфратузилмаси соҳасида ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиishingiz мумкин бўлади. Сизни "Eco-Expo Central Asia" кўргазмасидаги стендимизга таклиф қиламан. Келинг, экологик тоза транспорт келажагини бирга қурамиз", — дейди Маркус Менци.
Маълумот учун, "Bartholet Maschinenbau AG" — осма йўлларни ишлаб чиқарувчи компания бўлиб, бош офиси Швейцариянинг Флумс шаҳрида жойлашган. "Bartholet" дор йўллар, кўнгилочар боғлар, машинасозлик ҳамда ёритиш ускуналари соҳаларида етакчи халқаро корхона ҳисобланади. 450 дан ортиқ малакаси юқори ходимлар билан замонавий инфратузилма мижозлар истакларига мос равишда комплекс лойиҳаларни тезкор ва сифатли амалга оширишни таъминлайди.
Компания 60 йилдан ортиқ вақт давомида тоғли ҳудудларда ва тобора кўпроқ шаҳарларда дор йўлларни лойиҳалаштириб, қуриб келмоқда. Тошкент шаҳрида "Bartholet"нинг қўшма корхонаси аллақачон фаолиятини бошлаган. Корхона нафақат дор йўллар қуриш, балки уларни таъмирлаш ишлари, эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш каби хизматларни ҳам қамраб олади.
“Eco Expo Central Asia 2025” кўргазмасида компания ўзининг энг сўнгги техникаси, янги дор йўли смарт кабиналари билан иштирок этади. Уларнинг афзаллиги — ўзгача дизайн ва кабина ичидаги сенсор қурилмалардадир.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.