Си Цзиньпин Пекиндаги Дин ишлари бўйича ишчи конференцияда нутқ сўзлади ва...

Си Цзиньпин Пекиндаги Дин ишлари бўйича ишчи конференцияда нутқ сўзлади ва...

Хитой раҳбари Си Цзиньпин мамлакатдаги диний эътиқодларни "хитойлаштириш" ва улардан ижтимоий бирдамликка эришиш учун самарали фойдаланишга чақирди.

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Пекиндаги Дин ишлари бўйича ишчи конференцияда нутқ сўзлади.

Партия ва ҳукумат амалдорларидан иборат гуруҳ олдида чиқиш қилар экан, Си Цзиньпин мамлакатдаги диний эътиқодларни хитойлаштириш ва социалистик жамият билан уйғунликни таъминлашга самарали йўналтириш кераклигини таъкидлади, деб ёзади "People's Daily" газетаси.

"Хитойлаштириш" тушунчасини "ватанпарварликни тарғиб қилувчи ва Хитой миллати ҳамда маданиятига мансубликни мустаҳкамловчи диний доиралар" деб таърифлаган Си, эътиқодлар мамлакатни бошқараётган Коммунистик партияга ва Хитой социализмига содиқликни кучайтириши кераклигини маълум қилди.

Си партия кадрларига мамлакат бошқарувида диний эътиқодларнинг аҳамиятини тушунтира туриб, "Биз Хитойнинг ўзига хос социалистик диний назарияларни қўллаб-қувватлашимиз ва ривожлантиришимиз керак. Диннинг Хитойлаштирилиши асосида катта диний оммани партия ва ҳукумат атрофида бирлаштириш ҳамда соғлом диний муносабатларни йўлга қўйишимиз керак", — дея таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!