Шўрчида «Lacetti» 8 ёшли қизни уриб юборди

Шўрчида «Lacetti» 8 ёшли қизни уриб юборди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 22 сентябрь куни «Lacetti» 8 ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа Шўрчи тумани Совжиронбобо маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М–41 автомобиль йўлининг 1513-километрида содир бўлган. Унда ҳайдовчи — 1983 йилда туғилган М.Э. «Lacetti» русумли автомобилида ҳаракатланаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Таъкидланишича, йўл-транспорт ҳодисасида жабрланган қиз 2013 йилда туғилган М.У. бўлган. У тан жароҳати билан ҳайдовчи томонидан шифохонага олиб борилган. Мазкур ҳодиса юзасидан суриштирувлар давомида транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

https://t.me/yhxbb_uz/12481


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!