Шумахернинг ўғли «Формула-3» чемпионига айланди

Шумахернинг ўғли «Формула-3» чемпионига айланди

«Формула-1»нинг етти карра чемпиони Михаэл Шумахернинг ўғли – Мик Европа «Формула-3» пойгаларида муддатидан олдин чемпионлик унвонини қўлга киритди.

Германиянинг Ҳоккенҳайм шаҳрида ўтган чемпионатнинг финал босқичидаги иккинчи пойгада 19 ёшли пилот маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва турнир жадвалида энг яқин таъқибчиси – Буюк Британия пойгачиси Дэн Тиктум ета олмайдиган даражада юқорилашга эришди.

Шу тариқа, германиялик пилот Мик Шумахер автоспортдаги илк совринини қўлга киритди. Бунга қадар у икки йил олдин Германия ва Италиядаги «Формула-4» сериясидаги пойгаларда икки марта иккинчи ўринни олган

Мик PREMA жамоаси аъзоси саналади. У ушбу мавсумда жамоа таркибида «Формула-3» евромавсумининг 8 та пойгасида ғолибликка эришди. Кичик Шумахер ўтган йили мусобақадаги дебютини ўтказиб, бутун мавсумдаги натижаларига кўра 12-ўринни банд этган эди.

Микнинг отаси, афсонавий Михаэл Шумахер 2013 йилда Альп тоғларида чанғи учиш вақтида олган бош миянинг жиддий жароҳатидан соғайиш даврини бошдан кечирмоқда. Фалокатдан сўнг ярим йил давомида комада бўлган 49 ёшли немиснинг аҳволи ҳақидаги маълумотлар ўшандан буён яширилади, унинг яқинлари жамоатчиликдан шахсий ҳаётга аралашмаслик ҳақида сўрайди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!