Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти муаммоларига тўхталди

Шавкат Мирзиёев  Тошкент  вилояти муаммоларига тўхталди

ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод келгуси 5 йил учун режалар билан таништиришдан аввал Тошкент вилояти муаммоларига тўхталди

-Ишсизлик даражаси, аҳолининг саломатлик кўрсаткичлари, тоза ичимлик суви таъминоти, қишлоқ хўжалигини самарадорлиги бўйича, вилоят мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига нисбатан анча орқада қолмоқда. 130 минг аҳоли ишсиз, келгуси беш йилда 270 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келади.

- Вилоят ичимлик суви манбаларининг “бошида” тургани билан салкам 1 миллион аҳоли тоза ичимлик сувига муҳтож.

- Аҳолининг олий таълим, мактаб ва касб-ҳунар тизимларидаги ўқитиш сифати, мактабгача таълим қамрови бўйича ҳам вилоят республикада пастки ўринларда. Вилоятда 8 минг нафар малакали педагог, 11 минг муҳандис ва технологлар, 3 минг агроном ва ветеринар, 7 мингдан зиёд Ай-Ти, геология ва қурилиш-лойиҳалаш соҳаларида кадрлар етишмайди.

-Тошкент вилоятининг хизматлар, савдо, туризм, логистика борасидаги салоҳияти 50 фоизга ҳам ишга солинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!