Шавкат Мирзиёев Сергелида Жўрабоевлар хонадонида меҳмон бўлди (ФОТО)

Шавкат Мирзиёев Сергелида Жўрабоевлар хонадонида меҳмон бўлди (ФОТО)

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Сергели туманида барпо этилган 16 қаватли уйни бориб кўрди. 

Ташқи кўриниши билан ажралиб турган бу иморат замонавий стандартлар асосида зилзилага бардошли қилиб қурилди. Деворларида энергия тежовчи материаллардан фойдаланилган. Интернет тармоғи, видеокузатув ва ёнғин хавфсизлиги ускуналари билан жиҳозланди. Уй 2-3 хонали 80 та хонадондан иборат бўлиб, кам таъминланган ва муҳтож оилаларга топширилган.

Давлатимиз раҳбари шу уйдаги Шарофиддин ва Шаҳноза Жўрабоевлар хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди.

Бу оила 14 йилдан бери ижарада яшаб келаётган эди.

Охирги уч йилда Сергели туманида жами 19 минг 522 хонадонли 460 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. 26 та намунавий типдаги маҳалла гузарлари бунёд этилди.

Болалар боғчалари, мактаблар, поликлиника ва бошқа объектлар қуриб, аҳолига муносиб шароит яратиш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.

Шавкат Мирзиёев Сергелида Жўрабоевлар хонадонида меҳмон бўлди (ФОТО)Шавкат Мирзиёев Сергелида Жўрабоевлар хонадонида меҳмон бўлди (ФОТО)

 



Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!