Шавкат Мирзиёев бу ҳафта яна видеоселектор ўтказади

Шавкат Мирзиёев бу ҳафта яна видеоселектор ўтказади

Президентнинг бу ҳафта учун режалаштирган тадбирлари ҳақида давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ахборот берди.

⭕️ Бугун Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган янги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтади.
⭕️ Эртага давлатимиз раҳбари кон-металлургия саноати ривожи билан танишади.
⭕️ Ҳафта мобайнида ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш;
⭕️ Ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти август ойининг бошига мўлжалланган ва таклифлар 31 июлгача қабул қилинади.

Шерзод Асадов тадбиркорларни таклифлар беришга, журналистларни ушбу жараённи ёритишда фаол иштирок этишга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!