Шаҳрам Ғиёсов матбуот анжуманида инглиз тилида гапирди, Эдди Хирн ҳайратда!

Шаҳрам Ғиёсов матбуот анжуманида инглиз тилида гапирди, Эдди Хирн ҳайратда!

Бизнинг вақт билан 25 февраль тонгида АҚШнинг Орландо шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Оқшомнинг Со main event жанги ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов иштирокида ўтказилади. Яримўрта вазн тоифаси WBA рейтингида 1-ўринни эгаллаб турган чарм қўлқоп устамиз мексикалик Пабло Сезар Канога қарши рингга кўтарилади.

Эътиборлиси, ушбу жанг олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Ғиёсов саволларга инглиз тилида жавоб берди. Таниқли промоутер, Matchroom компанияси раҳбари Эдди Хирн эса Шаҳрамни инглиз тилинг кучли экан деб мақтаб ҳам қўйди.

"Мақсад сари бир қадам қолди. Ўша қадамни ташласам, орзуимдаги жангни қўлга киритаман. Мен катта жангга тайёрман. Ҳа, аренада мексикалик мухлислар кўп бўлади. Менга ҳам шундай аудитория олдида жанг қилиш ёқади", - деди Ғиёсов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!