Серхио Агуэро “Барселона”дан 3 миллион евро талаб қилмоқда.
Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси клуб унга бир мавсум учун маошини тўлаб бериши керак деб ҳисоблайди.
2021 йил ёзида Агуэро шартномаси якунига етгани учун “Манчестер Сити”ни тарк этиб, каталонияликлар сафига ўтган эди ва 2 йиллик шартнома имзолаганди. У “кўк-анорранглилар” сафида 5 та ўйин ўтказиб, битта голга муаллифлик қилган.
Ўша йилнинг октябрь ойида Ла Лига доирасида “Алавес”га қарши ўйиннинг (1:1) 41-дақиқасида Серхио кўкрагида нохушликни ҳис қилгани учун майдонни тарк этганди. Шундан сўнг клуб Агуэро юраги билан боғлиқ муаммолар сабабли 3 ой майдонга тушмаслигини маълум қилганди. 15 декабрь санасида эса футболчи фаолиятини якунлаганини эълон қилган.
Агуэро иккинчи мавсум учун тўланиши керак бўлган пуллардан тўлиқ воз кечган ва биринчи мавсум учун пуллар тўлаб берилиши кутмоқда. “Барселона” унинг талабига рози бўлган, бироқ 3 миллион еврони суғурта орқали тўламоқчи бўлган.
Суғурта компанияси эса Агуэро “Барселона”га ўтишидан олдин юраги билан боғлиқ муаммоси бўлганини айтиб, тўловни қилишдан бош тортди. Футболчи томон эса бунга қўшилмаган ва испан клубига ўтишидан олдин бундай муаммо бўлмаганини таъкидлаган.
“Кўк-анорранглилар” Агуэрога пулни тўламаган ва бир муддат вақт ўтиб, футболчи клубни судга берган. Ҳозирча суд жараёни бошланмаган, Агуэро эса бу масалани ортиқча шовқинларсиз ҳал қилмоқчи.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.
Германия канцлери Олаф Счолз Украинанинг Европа интеграцияси жараёнини ортга қайтариш мумкин эмаслигини айтиб, Россия президенти Владимир Путин ягона уруш мақсадига эришмаганини қўшимча қилди.
Путиннинг таклифлари қуйидагилардан иборат: Украина НАТОга қўшилмаслиги шарт ва Россия ўзи ҳозир Россияга қўшиб олганини эълон қилган Украинанинг тўртта вилоятининг бутун ҳудудига эга бўлиши керак.
Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.
Бир кун аввал Сурия мухолифати Дамашқ ва унинг атрофида «пойтахтнинг марказий маҳаллаларида оммавий талон-торож қилишни тўхтатиш» мақсадида жорий қилган комендантлик соати бекор қилинди.