"Украинанинг иттифоқчилари урушни дипломатик йўл билан тугатиш йўлларини изламоқда, Зеленский эса мослашувчан ёндашувга тайёр", деб ёзмоқда Bloomberg НАТОдаги манбаларга таяниб. Номи ошкор этилмаган Украина расмийлари агентлик билан суҳбатда урушни тугатиш зарурлигини тан олди, гарчи уларнинг ҳеч бири Россия Федерациясига ҳудудий имтиёзлар бериш имконияти ҳақида гапирмаган бўлсада.
"Иттифоқчилар Киевдан икки ярим йил давом этган урушни тугатиш учун аниқроқ режа талаб қилмоқда", дея қайд этди нашр. Зеленский ўзининг “ғалаба режаси” тафсилотларини ҳали ошкор қилмагани сабабли, агентлик манбалари “стратегик ноаниқлик” элементларини кўрмоқда.
Аввалроқ Зеленский Украина суверенитети ёки ҳудудлари устидан “савдо қилиш имконияти” ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмаслигини айтган ва яна 1991 йилги чегараларга қайтишни назарда тутувчи Украина “тинчлик формуласи”ни талаб қилган. Россия президенти Владимир Путин, ўз навбатида, Украина қуролли кучларини Россия томонидан босиб олинган Украина ҳудудларидан олиб чиқиб кетишни ва Киевнинг НАТОга қўшилиш учун берган аризасини қайтариб олишини талаб қилмоқда.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Тожикистоннинг Суғд вилояти Конибодом туманида 8 декабр куни бир оиланинг олти аъзоси — эр-хотин ва уларнинг тўрт нафар фарзанди қотиллик қурбонига айланди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Башар ал-Ассад ва унинг оиласига сиёсий бошпана бериш қарорини Россия президенти Владимир Путин қабул қилди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий ПесковБир кун аввал ТАСС Кремлдаги манбага таяниб . Суриянинг собиқ президенти ва унинг оила аъзолари Москвага етиб келгани ҳақида хабар берган эди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлга хорижга чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган парламент эшитувида мамлакат адлия вазирлиги вакили маълум қилди, дея Reuters хабар берди.