Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Францияда бўлиб ўтган Халқаро Франкофония ташкилотининг 19-саммити доирасида Kokoro lingua компанияси асосчиси Натали Ласслет билан учрашди.
Мулоқотда томонлар республикадаги мактабгача таълим ташкилотларида 5−6 ёшли болалар учун инновацион Kokoro lingua платформаси ёрдамида болаларга француз тилини ўргатиш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашув якунида келгуси бир йил давомида 12 та мактабгача таълим ташкилотларида бепул тарзда француз тилини ўқитиш бўйича келишув имзоланди.
Kokoro lingua 4−8 ёшдаги болаларга чет тилларни ўргатишга мўлжалланган халқаро онлайн таълим платформаси бўлиб, болаларни табиий ва қизиқарли усуллар билан чет тилларига ўргатади. Дарслар, асосан, видео орқали ўтказилади ва бу жараён болалар ўйнаб-ўрганиш форматида ташкил этилади. Ундан 2018 йилдан бери дунё бўйлаб 250 мингдан ортиқ киши фойдаланган.
Дам олиш кунлари республика ҳудудига Каспий денгизи жанубидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Ҳар йили камида бир миллиард бола у ёки бу зўравонликка дуч келади. Бу дунё болаларининг ярми демакдир. Дунёдаги 2 ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларнинг тўртдан уч қисми - тахминан 300 миллион нафари уйда ўз қаровчилари томонидан руҳий тазйиқ ёки жисмоний жазони бошдан кечиради.
Ливандаги Ҳизбуллоҳ шиа ҳаракати, унинг бош котиби Ҳасан Насруллоҳ Исроил томонидан тугатилгандан сўнг, биргаликда бошқарилади. Бу ҳақда Лондонда нашр этиладиган араб тилидаги Ал-Шарқ ал-Аwсат газетаси манбаларга таяниб хабар бермоқда .
НАТО келажаги хавф остида, чунки альянс жанг майдонида Россияни мағлуб эта олмайди. Бу фикрни Хелсинки университети профессори, геосиёсатчи Туомас Малинен Х ижтимоий тармоғида билдирди.
Эрон дунёдаги барча давлатлар орасида Қўшма Штатларнинг асосий душманидир. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти ва Демократик партиядан давлат раҳбари лавозимига номзод Камала Харрис CБС телеканалига берган интервьюсида маълум қилди .
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ҳам худди нацистлар етакчиси Адолф Гитлер тўхтатилганидек тўхтатилади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Х ижтимоий тармоғида ёзди.