Элдор Арипов Сеулда бўлиб ўтган форумда Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди

Элдор Арипов Сеулда бўлиб ўтган форумда Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди


Жорий йил 7 октабрда Сеул шаҳрида «Корея ярим ороли ва Шимол давлатлари маданияти ва стратегиялари 4-форуми» бўлиб ўтди.
Ханкук чет тиллар университети қошидаги халқаро минтақавий тадқиқотлар маркази (CИАС) томонидан ташкил этилган анжуманда Марказий Осиё давлатлари, Озарбайжон, Грузия ва Туркиянинг Корея Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирда илк бор Марказий Осиё давлатларининг стратегик тадқиқот марказлари директорлари таклиф этилди.
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов «Корея Республикаси ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги стратегик мулоқот» мавзусидаги сессияда маъруза қилди.
Элдор Арипов ўз нутқи чоғида Марказий Осиёда кузатилаётган барқарор иқтисодий ривожланиш динамикаси минтақавий бирлашув, чегаралар очилиши, аҳоли сонининг кўпайиши ва геосиёсий фаоллик марказларига яқинлиги минтақанинг геостратегик аҳамиятини оширишини таъкидлади. Янги Марказий Осиё етакчи давлатлар, жумладан, Жанубий Корея учун «чорловчи нуқта»га айланиб бормоқда.
«Охирги 7 йилда Марказий Осиё давлатларининг ялпи ички маҳсулоти 6,3 фоизга, минтақалараро савдо ҳажми 4,4 баробарга, ўзаро инвестициялар ҳажми қарийб икки бараварга ўсди», — қайд этди эксперт.
Ўз навбатида, Кореянинг Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларини юқори баҳолаган ҳолда, СМТИ директори улар мустаҳкам пойдеворга асослангани, вақт синовидан ўтган ва кенг қамровли эканлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Сеул Марказий Осиё давлатлари иқтисодиётини модернизация қилишга улкан ҳисса қўшмоқда. Корея томонидан киритилган инвестициялар автомобилсозлик, кимё, металлургия, нефть ва газ, ахборот-коммуникация ва бошқа кўплаб тармоқлар жадал суръатда ривожланишига туртки бўлмоқда.
Элдор Арипов дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён Марказий Осиё давлатлари билан Жанубий Корея ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 600 баробарга ошганини мамнуният билан қайд этди: 1992 йилда 15 миллион доллардан 2023 йилда 10 миллиард доллардан зиёдни ташкил этди, Корея инвестициясининг минтақада тўпланган умумий ҳажми эса 18 миллиард доллардан ошди.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Сеул 2007 йилда биринчилардан бўлиб «Марказий Осиё+Корея Республикаси» форматини йўлга қўйди, барқарор ривожланишни таъминлаш ва минтақа мамлакатларининг муҳим ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларини амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшишда давом этмоқда.
Шунингдек, СМТИ директорининг сўзларига кўра, Жанубий Корея етакчисининг Марказий Осиёга яқинда бўлиб ўтган ташрифи чоғида тақдим этилган «К-Силк РОАД» янги ташаббуси Сеулнинг минтақа билан узоқ муддатли ҳамкорликни кучайтиришга интилишининг яққол исботидир. Жанубий Кореянинг “«Марказий Осиё – Корея Республикаси» форматида биринчи саммитини 2025 йилда Сеулда ўтказиш тўғрисидаги қарори ҳамкорлигимизни янада чуқурлаштиришга катта туртки беради”, – дея таъкидлади эксперт.
Шу билан бирга, Э.Арипов Марказий Осиё ва Корея Республикаси ўртасидаги шерикликнинг бугунги даражаси ҳақида гапирар экан, икки томолама ҳамкорликнинг эришилган даражаси ҳайратланарли эканлиги, бироқ мамлакатларимиздаги улкан салоҳиятни умуман акс эттирмаслигини қайд этди.
Шу муносабат билан, экспертнинг фикрича, кўп томонлама ҳамкорликни сезиларли даражада мустаҳкамлаш учун қуйидаги йўналишларда аниқ таклифлар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Биринчидан, унга кўра, Жанубий Корея тажрибаси ва технологияларининг трансфери ҳамда Марказий Осиё давлатларининг улкан ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан фойдаланиш асосида саноат кооперациясини ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга.

Иккинчидан, Э.Ариповнинг фикрича, муҳим йўналишлардан яна бири – барқарор ва хавфсиз таъминот занжирларини яратиш. Кореянинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегик технологияларни ривожлантиришда жаҳон етакчилигига эришишга қаратилган улкан ва узоқ муддатли мақсадларини ҳисобга олсак, Марказий Осиё давлатлари муҳим камёб ер элементлари соҳасида йўналишларни яратишда ишончли ҳамкор бўлиши мумкин.
Учинчидан, эксперт айтишича, экологик барқарорликни ошириш ва иқлим ўзгаришига мослашиш ҳамкорликнинг яна бир устувор юъналиши ҳисобланади. Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, сувни тежовчи ва экологик тоза замонавий технологияларни жорий этиш учун Жанубий Кореянинг бой тажрибаси ва сармояларини жалб этиш бу масалаларда муҳим ўрин тутади.
Тўртинчидан, Институт директори қайд этишича, инсон капиталини ривожлантириш ўзаро муносабатларни чуқурлаштиришда муҳим омил бўлиши лозим. Унинг сўзларига кўра, таълим соҳаси ҳамкорликнинг етакчи соҳасига айланиши керак, бу эса Жанубий Кореянинг илғор тажрибалари ва стандартлари асосида кадрлар тайёрлашда ўзаро ҳамкорликни ошириш имконини беради.
Бешинчидан, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш устувор вазифа эканини алоҳида қайд этилди. Жанубий Кореяда кучайиб бораётган демографик инқироз фонида Марказий Осиё аҳоли сонининг ўсиши ва таълимнинг юқори даражаси ҳисобига меҳнат ресурсларининг муҳим етказиб берувчиси бўлиши мумкин.
Олтинчидан, мутахассис хулосасига кўра, ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиришда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Корея ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ўзига хос «боғловчи кўприк» ва ишончли пойдевор сифатида йирик корейс диаспорасининг ўрни беқиёс. Шу ўринда, СМТИ директори минтақа мамлакатларидаги миллий корейс маданият марказларининг фаол кўмагида ҳар йили «Марказий Осиёдаги корейс диаспора тармоқлари» Форумини ўтказиш амалиётини йўлга қўйишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, бу нафақат минтақамизда истиқомат қилаётган корейсларнинг миллийлигини сақлашга, балки халқларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
“Бу соҳаларнинг барчасида кореялик ҳамкорларимиз билан мақсадли ва муваффақиятли ҳамкорлик қилишимизга тўлиқ ишонаман, – деди Элдор Арипов.
Эслатиб ўтамиз, ушбу Форум Корея Республикаси ва Корея ярим оролининг шимолий қисмида (Марказий Осиё, Кавказ мамлакатлари, Шарқий Европа) жойлашган давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида 2021 йилда ташкил этилган. Форум 2021-2022 йилларда Сеулда, 2023 йилда эса Тошкентда СМТИ билан ҳамкорликда ўтказилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Шимолдан совуқ ҳаво массалари кириб келади — Ўзгидромет

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 6-8 декабрь кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Қозоғистон Россия, Хитой, Туркия ва Марказий Осиё давлатларини ортда қолдирди

Қозоғистон иқтисодий фаровонлик бўйича 50 та давлат қаторига кўтарилди.

Таъзия! Ҳалима Ибрагимова вафот этди

Бу ҳақда Улуғбек Холмедов инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

MMA. Маҳмуд Мурадов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди

Аралаш яккакураш устамиз Маҳмуд Мурадов ўзининг ММАдаги навбатдаги жангини ўтказди.

Рустам Ашурматовнинг «Рубин»даги маоши маълум бўлди

Россия Премьер-лигасида фаолият юритаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматовнинг «Рубин» клубидаги маоши маълум бўлди.

Ўзбекистонда ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

«Ўзгидромет» 9-11 декабрь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Россия Бош штаби раҳбари АҚШ кемаларига хавфсиз масофага чекинишни таклиф қилди

Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.

Украина бешта шаҳарни йўқотиш хавфи остида

Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати, ҳарбий хизматчи Егор Фирсов маълум қилди.

Россия қораланди

Ғарб ЕХҲТ йиғилишида Россияни қоралади.

Қашқадарёда дам солувчи домла бемор аёлдан 11 марта яқин алоқада бўлишни талаб қилди

2024 йил 5 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судида 1981 йилда туғилган ҳуқуқбузар ўзининг яшаш хонадонида жабрланувчи аёлга ҳар хил беҳаё сўзларни гапириб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилгани сабаб унга жазо тайинланди.

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Совуқ, қор ва ёмғир: янги ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Бугун кечқурун ва кундузи ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Бугун тунда Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида ёмғир бошланади ва тушгача давом этади. Ёғаётган ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.

Болгария Россияга таҳдид қилди

«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.

ЕЧЛни тарк этган дастлабки жамоа номи аниқ бўлди

Германиянинг "РБ Лейпциг" жамоаси Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-турида Англиянинг "Астон Вилла" жамоасига имкониятни бой берди.

Асаднинг осиб ўлдирилган акаси тарихда қандай из қолдирди?

Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.

Россияда мигрантларга талаб энг юқори уч соҳа маълум қилинди

«Мигрант Сервис» платформаси директори Андрей Кладов 2025 йилда Россияда қайси соҳаларда мигрантларнинг хизматига талаб энг юқори бўлишини маълум қилди.

Сиси режими босқинчи Исроилдан ёрдам сўради

Миср расмийлари исроилга мурожаат қилди.

Бойлиги 400 миллиард доллардан ошган биринчи одам

Bloomberg'га кўра, Илон Маск тарихда бойлиги 400 миллиард доллардан ошган биринчи инсон бўлди.

Трамп маъмуриятига яна бир миллиардер таклиф қилинди

Трамп билан бирга янги маъмуриятда ишлайдиган миллиардерлар сони ўн нафарга етди.

Исроил Сурияни босиб олмоқчи (ми)?

Исроил сионистик режимининг молия вазири Безалел Смотрих Сурия давлатини бутунлай босиб олиш вақти келганини айтмоқда.

Сурия янги урушга тайёр эмас!

Дунё Суриянинг янги ҳукуматидан қўрқмаслиги керак, деди "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" етакчиси Жўлоний Sky News телеканалига берган интервьюсида.

Ўзбекистонда Россия билан виза тартибини жорий этиш таклиф қилинди

«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров Россия ва Ўзбекистон ўртасида виза тартибини жорий этиш ғоясини қўллаб-қувватлади.

Қозоғистонда куйдирги сабабли карантин жорий этилди

Вазир ветеринария назорати чоралари кучайтирилганини ҳам таъкидлади

Ислом ҳамкорлик ташкилоти: Биз бу ҳолатни кескин қоралаймиз!..

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Исроилнинг Сурияга қарашли ҳудудларни ишғол қилгани ва инфратузилма объектларига зарбалар берганини кескин қоралади.

Исроил армияси Дамашқдан 25 км узоқликда жойлашди

8 декабрь куни исроил хавфсизликни таъминлаш баҳонасида исроил-Сурия чегарасидаги буфер зонани қўлга киритиш бўйича операцияни эълон қилди. Лекин буфер зона билан чекланмай Сурия томон кириб бормоқда.

Путин КХШТдаги иттифоқчиларини 9 май парадига ҳозирданоқ таклиф қилди

Россия президенти Владимир Путин ҳали қишнинг биринчи ойи тугамасидан, 9 май куни бўлиб ўтадиган парадга КХШТдаги иттифоқчиларни таклиф қилди.

«АҚШ ҳамкорлари» Россиядан «ярим йўлда тўхтамасликни» сўради

Вашингтоннинг обрўси пасаймоқда, АҚШнинг Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги кўплаб шериклари Россиядан Украинада «ярим йўлда тўхтамасликни» сўраяпти.

Туркияда иккита ҳарбий вертолёт тўқнашди

Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг навбатдаги машғулотлари доирасидаги маневрларни машқ қилиш фонида содир бўлган.

Тошкент вилоятида ош маркази ва дўкон ёниб кетди

Хабарга асосан, 16 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:54 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:10 да ўраб олинган

«Тилла айфон» тақдим этилди, нархи...

Қимматбаҳо ашёлардан смартфонлар ва бошқа енгил қурилмаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган Caviar компанияси (Россия) олтин қопқоқли шаҳона iPhone смартфонини тақдим этди.

«Абу Валид» лақаби билан видео тарқатаётган шахс қидирувга берилди

Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Мухолифат етакчиси: «Сурия Эрон амбициялари полигони ва жаҳондаги етакчи ёвузлик манбаи эди»

Бир пайтлар «Эрон амбициялари учун синов майдони» бўлган Сурия ҳозир «тозаланмоқда».

Лукашенко меҳрибон

Беларус президенти Александр Лукашенко сиёсий айбловлар билан судланган 29 маҳбусни қамоқдан озод қилишни буюрди.

Путин: «Ҳеч ким Россияни забт эта олмайди»

Россия президенти Владимир Путин «ҳақиқат Россия томонида», «ҳеч ким уни мағлуб эта олмайди ёки синдира олмайди» деб ишонади.

Трамп Си Цзиньпин билан суҳбатини эълон қилди

Трамп Сидан Тайванга бостириб кирмасликни талаб қилганми?

Роналдуга ўхшамоқчи бўлган фаластинлик бола Исроил томонидан ўлдирилди

Исроил аскарлари Ҳеброн яқинидаги ўрмонда ўйнаб юрган 14 ёшли Нажи ал-Баба ва унинг дўстларига қарата ўт очди.

Босқинчилар Байт Лаҳия, Хон Юнис, Рафаҳ, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 44 киши ҳалок бўлди

Босқинчилар Индонезия касалхонасига ҳужум қилиб, 6 нафар беморни яралади.