Сергелидан уй олмоқчи бўлган бухоролик эркак 33 000 долларга "куйди"

Сергелидан уй олмоқчи бўлган бухоролик эркак 33 000 долларга "куйди"

Сергели тумани ички ишлар органларига 30 ёшли бухоролик Рашид Т. 37 ёшли Санжар А.га нисбатан чора кўришни сўраб мурожаат қилди.

Санжар А. 2014 йил 20-ноябрь куни Рашид Т.га Сергели туманидан хонадон харид қилиб беришни ваъда қилган. 33.000 АҚШ долларини олиб, Санжар А. ваъдасига хилоф тарзда пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!